Олтиариқда замонавий “Бахт уйи” фойдаланишга топширилди

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, адлия тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

“Обод Олтиариқ севинч” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилган бино қурилишига 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бинода никоҳни қайд этиш маросимини ташкил қилиш учун барча қулайлик яратилган. Хусусан, оила қуриш арафасидаги ёшларга сабоқ беришга мўлжалланган “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” хонаси, маросимлар зали, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.

– Бош қомусимизнинг 25 йиллиги арафасида бу туман аҳлига ажойиб байрам туҳфаси бўлди, – дейди туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Одинахон Халилова. – Оиланинг аҳил-тотувлиги ва фаровонлиги жамият барқарорлигини таъминлашнинг муҳим бўғинидир. Бизнинг янада самарали фаолият юритишимиз учун яратилаётган бундай шароитлар кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш имконини беради.

Икки бахтиёр ёш – Иброҳимжон Мамажонов ҳамда Садоқат Сотволдиеванинг никоҳ тўйи янги барпо этилган “Бахт уйи”нинг очилиш маросимига тўғри келгани билан ҳам эсда қоларли бўлди.

04-12-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more