Бухоро шаҳрида 252 хонадонга мўлжалланган етти қаватли 6 та замонавий уй фойдаланишга топширилди

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро шаҳрида 252 хонадонга мўлжалланган етти қаватли 6 та замонавий уй фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш экани алоҳида таъкидланди.

– Қувончим ичимга сиғмай кетяпти, – дейди хонадон соҳибаларидан бири, Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Муҳайё Содиқова. – Анча йиллардан буён оиламиз билан ижарада яшаб келар эдик. Уй харид қилишга қурбимиз етмайди. Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги ҳудудий комиссияга ижтимоий ёрдамга ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга бериладиган арзон уй олиш учун ариза билан мурожаат қилган эдим. Мана, бир йил ўтар-ўтмас орзуимизга етдик. Уй нархининг 25 фоизлик бошланғич бадалини тўлаб, Конституция байрами арафасида уч хонали уйга эга бўлдик. Тўловнинг қолган қисмини имтиёзли асосларда 20 йил давомида тўлаймиз.

Намунавий лойиҳа асосида қурилган уйларда фаровон яшаш учун барча қулайлик мавжуд. Ҳар бир хонадонга алоҳида иситиш қозони ўрнатилган. Бу хонадонларда барқарор ҳароратни таъминлаш, газ сарфини меъёр даражасида бошқариш жиҳатидан ҳам қулай. Уйлар олдида болалар ўйин майдончалари қурилган.

Ҳудудда бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Бу ерда 2018-2020 йилларда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмасига мувофиқ, намунавий лойиҳалар асосида яна 32 кўп қаватли уй қурилади.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

04-12-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more