Шарқ тароналари

Самарқанд шаҳри азалдан “Шарқ гавҳари” деб таъриф этилади. Шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Азим Самарқанд Буюк Ипак Йўли чорраҳасида жойлашган бўлиб, қадим дунё тамаддунига тамал тошини қўйган ҳамда асрлар давомида ўзининг ноёб меъморчилик анъаналари ва маданиятини ҳозирга қадар ўз ҳолича сақлаб келмоқда. Самарқанднинг тарихий ёдгорликлари ўзининг чиройи ва буюклиги билан дунё аҳлини ҳайратга солади. Мана шундай ноёб меъморчилик ёдгорликларидан бири – Регистон майдонида ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

“Шарқ тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади. Фестивал ўтказилишидан асосий мақсад – миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага тадбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат. 1997 йилда ташкил этилган илк “Шарқ Тароналари” халқаро мусиқа фестивалида 31 давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган. Бугунга келиб “Шарқ тароналари” нафақат Ўрта Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди. Бунинг ёрқин мисолини йилдан-йилга қатнашчилар ва фестивалда қатнашиш истагини билдираётган давлатлар сонининг ошишида,дастур савиясининг юқорилаб бораётганидаҳам кўришимиз мумкин.

Жумладан, 2015 йилда ўтказилган X “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 66 тага етди. Фестивал давомида мусиқанинг турли жиҳатларига бағишланган халқаро анжуманлар ўтказиш анъанага айланиб қолди. Бу анжуманларда бутун дунёдан келган олимлар фикр ва тажрибалар алмашиш имкониятига эга бўлишади. Тобора фестивал дастури кўтаринкилик ва ўзига хослик касб этиб бормоқда

 

25-11-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more