“ART DÉCOR” номли кўргазма савдосини ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Маданият ва санъат кўргазмаси жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 15:00 да Лайлак қўнди биносида Конституциямизнинг 25 йиллик байрамига бағишланган “ART DÉCOR” номли кўргазма савдосини ташкиллаштирди. Ушбу кўргазма орқали замонавий ва миллий хунармандчиликнинг:

  1. Уй, ҳовли, боғ ҳамда кўча ташқи безаклари учун замонавий ҳайкалтарошлик буюмлари (ландшафт дизайни)
  2. Миллий ва замонавий рангтасвир асарлари
  3. Инсталляция
  4. Безакли темир буюмлари (Художественная ковка)
  5. Қувноқ кулолчилик (Весёлая керамика) наъмуналари омма эътиборига ҳавола этилди.

Мазкур кўргазма мамлакатимизда ижодкорларни қўллаб қувватлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, яратилган шарт-шароитлардан ва имкониятлардан кенг фойдаланаётган ташқи безак усталарининг ижодини кенг оммага кўрсатиш, рангтасвирчи рассомларнинг ҳам ўз ижодий салоҳиятини тўла намоён этиш имкониятига эга бўлиши билан бир қаторда самарали ютуқларни ҳам қўлга киритганликларини намоён этишдан иборат.

Давлатимиз томонидан тасвирий ва амалий санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкорларга бўлган эътибордан илҳомланган усталар ўзлари яратган рангтасвир, ташқи безак ҳамда амалий санъат асарлари билан халқимз эътиборини қозонмоқда. Мазкур кўргазмада ана шундай халқ усталари, таниқли рассом ва ҳайкалтарошлар иштирок этишди, булардан Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси аъзолари Наташа Доманцевич, уста кулол Абдурахим Ғофуров, Дмитрий Юрьевлар, ҳунарманд Марат Хабиев, ОАО Таш КСМ ҳунарманд ишчилари Людвига Нестерович, Света Сухова, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари Қодиров Равшан, Қорабоев Азамат, Юрьева Анна, рангтасвирчи рассомлардан Алишер Умрзоқов, Дилшод Назаровларнинг ишлари намойиш этилди.

Кўргазма экспозициясидан жой олган ташқи безак (ландшафт дизайни) йўналишида ишланган ҳайкалтарошлик буюмлари ўсимликлар ва тошлар билан ҳашамдор кўринганлиги сабабли, боғлар, майсазорлар ҳамда истироҳат боғлари кўркига кўрк қўшиши табиий. Бу лойиҳа қатнашувчиларга ва томошабинларга санъатнинг турли техникасини, сюжетини, тарихий ва замонавий қарашларини тўла ҳолда етказиб беради ҳамда ҳиссиётга бой ҳаёлий саёҳатга чўмишга ундайди. Кўргазмада рангтасвир, ҳайкалтарошлик, безакли темир буюмлари, ташқи безак (ландшафт дизайни) ҳамда амалий санъат асарларини кўриш имконияти тақдим этилди.

ART DÉCOR” номли кўргазма савдоси 2017 йил 15 январга қадар давом этади.

25-11-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more