«Қорақалпоқ оҳанглар» номли хисобот концерти бўлиб ўтди

28-ноябрь куни Нукус шаҳридаги  22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Гулзар» фольклор ансамблининг йил якунига бағишланган «Қорақалпоқ  оҳанглар»  номли хисобот концерти бўлиб ўтди.
Унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқарув академияси тингловчиси Д.Ҳимматов, концертни таҳлил қилувчи бадиий кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот ҳодимлари билан ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари А.Ниетуллаев очиб берди.
Концертда «Гулзар» ансамблининг йил давомидаги қилган самарали меҳнати, ижодкорларнинг ютуқ ва камчиликлари сархисоб қилинди. Ансамбль ижодкорларининг концертга тайёрлаган куй-қўшиқлари, рақс ва ижодий чиқишлари, айниқса, хонандалар томонидан куйланган жонли ижродаги дилтортар тароналар барчага манзур бўлди. Ансамбль хонандалари С.Қосекеев, М.Нуржанова, Р.Жуманиязов, Д.Тўрениязовларнинг миллий-замонавий, эстрада қўшиқларини томошабинлар қизиқиш билан тинглаб, маданий хордиқ чиқардилар.
Куннинг иккинчи ярмида «Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли ҳам ўзининг «Азиз Ватан» номли хисобот концертини тақдим этди.
Концертда қорақалпоқ халқ қўшиқлари, бахши-жировлар чиқиши, айниқса бу куй-қўшиқларнинг жонли ижроси барчага бирдек манзур бўлди. Ансамбль раққосалари томонидан ижро этилган миллий рақслар кечага янада файз қўшди. Ансамбль хонандалари Г.Утепова, Н.Тўрениязова, Қ.Мурадов ва бошқалар томонидан ижро этилган кўй-қўшиқларидаги миллий замонавий уйғунлик алоҳида эътибор қозонди.
Йил сарҳисобига бағишланган концерт сўнгида бадиий кенгаш аъзолари Д.Ҳимматов, Ҳ.Шарипов, Г.Мунтеева, Б.Темирбаев ва вазирлик бўлим бошлиғи А.Сейтовлар сўзга чиқиб, иккала ансамблга ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдириб, ансамблларнинг келгуси ижодий ишларига омадлар тилади.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниёзов ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири П.Айтмуратовлар иштирок этишди.

28-11-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more