Сиёб бозори,Самарқанд

Сиёб бозори жуда қулай жойлашган бўлиб, ундан бор-йўғи бир неча чақирим нарида катта Биби хонум масжиди қад ростлаган. Бозордан узоқ бўлмаган ерда яна бир ёдгорлик — Ҳазрати Ҳизр масжиди жой олган. Бозорнинг майдони жуда катта бўлиб, савдо қаторлари беш гектардан каттароқ ерга қурилган. Бозорга кириш уч тавақали аркли тепалик кўринишида бўлиб, кўк-ҳаво ранг туслардаги кошинлар билан безатилган. Савдо қаторлари шийпон билан беркитилган бўлиб, бозорни ёзнинг жазирамасидан ва қишнинг қаҳратонидан ҳимоя қилади.

Аркни ҳатлаб ўтиб, сиз умуман ўзгача, эҳтимол эртакона муҳитга тушиб қоласиз: ранглар жилоси кўзни қамаштиради, юзлаб савдогар ва харидорларнинг ғовур-ғувури қулоққа чалинади, мева ҳамда сабзавотларнинг мўллиги ҳайратга солади.

Самарқанднинг Сиёб бозори, деярли ҳеч қачон ухламайди. Бу ерда савдо-сотиқ қуёшнинг илк нурлари чиқиши билан бошланиб, кеч шомгача давом этади.

Сиёб бозори деҳқон бозори ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда, асосан, Ўзбекистоннинг меҳнаткаш деҳқонлари томонидан етиштирилган мевалар, полиз экинлари, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўз қўли билан тайёрлаган маҳсулотлари сотилади. Савдо қаторлари маҳсулот турига кўра сараланган. Маҳаллий аҳолини айтишича, бу ернинг қуруқ мевалари, ширинликлари ва ёнғоқлари шунчалик мазалики, ҳатто пойтахт аҳолиси ҳам уларнинг хариди учун Сиёб бозорига ташриф буюришар экан. Шу билан бирга шарқ бозорида зираворларнинг хилма-хилини, ҳатто энг ноёбларини ҳам учратиш мумкин. Егуликлардан ташқари, бу ерда маҳаллий ҳунарманд ва усталарнинг ясаган буюмлари ҳам мавжуд. Нон қатори алоҳида эътиборни тортади, ахир, Самарқанд нони уннинг алоҳида навидан тайёрланади-да. Сиёб бозорида 17 дан ортиқ нон турини учратиш мумкин.

Шарқ бозорини тотиб кўришсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бошқа бозолар каби бу ернинг хушмуомала савдогарлар олинаётган маҳсулотингизни тотиб кўришингизга ундаб туришади. Ва албатта, шарқ бозорининг асосий ҳислати — савдолашиш “удуми”. Бу ерда ҳар бир харидор савдолашишни ўзига одат қилган. Зеро, савдолашишдан асосий мақсад пулни тежас эмас, балки, осийликларда ёшлигидан шаклланиб келадиган одатнинг намоён бўлишидир. Ким савдолашиш санъатини яхши ўзлаштираркан, ютуқ у кишининг ҳамроҳи бўлади.

Доим янги узулган мева ҳамда турли хил маҳсулотлар билан бирга, Самарқанднинг Сиёб бозорининг яна бир ўзига хослиги бўлиб, бу — шаҳарда содир бўлаётган янгилик ва ҳодисалардан хабардор бўлиш мумкинлигидир. Ўзбеклар жуда чиқишимли халқ бўлиб, бу ерликлар нотанишлар билан ҳам осонгина суҳбатга кириша оладилар.

01-11-2017

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат Музейи


И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи — республикадаги йирик музейлардан

28-10-2017
Read more

Амир Темур музейи


Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди.

22-10-2017
Read more

Фарғона шаҳар Санъат саройи


Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги арафасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Фарғона вилоят марказида Театр-консерт саройи бунёд этилди.

21-10-2017
Read more