Руҳобод мақбараси

Руҳобод – мажозий ном, аслида аллома авлиё шайх Бурҳониддин Соғаржий (Соғарж – Самарқанд яқинидаги қад кент) мақбараси. Амир Темур салтанатининг дастлабки даврида (14-а.нинг 70-й.лари) шаҳар Арки (Кўк сарой, Бўстон сарой, Нуриддин Басир мақбараси) томонидан жангдаги Тошқўрғон – чақар (Кичик оқсарой, Муҳаммад Султон меʼморий мажмуи, ҳозирги Амир Темур мақбараси) орасини боғловчи машҳур Шоҳруҳшоҳ кўчани очиш ва тартибга солиш давомида юзага чиққан Соғаржий қабрига боғлаб, маҳобатли баланд мақбара тикланган. Амир Темур мақбара таʼминоти учун махсус вақфнома (куйиб кетган вақфнома қолдиқлари таржимаси Ўзбекистон давлат архивида сақланмоқда) чиқарган. Ундан маʼлум бўлишича, мақбара ва ёнидаги боғ йирик даромад манбаи бўлган.

Мақбара биноси ҳозирги шаҳар маркази томонидан кўзга ташланади, галдаги реконструксия давомида мақбара атрофидаги кейинги давр бинолари бузиб ташланади, натижада мақбара қадди-қоматини яққол кўрсатди. Мақбара чорсихона, устидаги 8 қиррали пойгумбаз ва оддий гумбаздан иборат. Ичкарида номаʼлум қабр дахмалар бор. Ташқи томондан (жануб) авлиё қабрига туташ девор сиркори сопол билан пештоқ шаклида ҳошияланган. Ичкарида нақшин безак қолдиқлари сақланган. Кириш эшигининг (Бухоро амири номидан 19-а. ўрнатилган) ўймакор безаклари орасида балиқлар шаклини кузатиш мумкин. Аҳоли мазкур авлиёга алоҳида ихлос ва эҳтиром билдириб, мақбара ва у билан боғлиқ масканни Руҳобод деб атаган. 19-а. мақбарага боғлаб Мадраса (ҳоз. дарвозахона ва бир неча ҳужра сақланган), масжид ва минора қурилган. Шўролар даврида мазкур маскан диний зиёратгоҳ сифатида эʼтибордан четда қолган, ташландиқ ҳолга келган эди. Ҳужралар қисман бузиб ташланган, гузар масжидида корхона жойлашган. Амир Темур таваллудининг 660 й.лиги арафасида мақбара атрофида кенг кўламли реконструксия ишлари амалга оширилди. Р. мақбараси қайта гавжум зиёратгоҳга айланди.

10-11-2017

Чор Минор


Чор Минор меъморий обидаси Халфа Ниёзқул томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоотнинг қурилишига ҳомийлик қилган Халфа Ниёзқул туркман уруғидан бўлиб, Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида йирик давлат лавозимларида ишлаган.

15-11-2017
Read more

Регистон ансамбли


Регистон ансамбли — Самарқанднинг Регистон майдонида 3 Мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллакори Мадрасаси, Шердор Мадрасаси) дан иборат меъморий мажмуа.

13-11-2017
Read more

Ичан Қалъа


Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик.

10-11-2017
Read more