Миллий ва замонавий либослар намойиши

Андижонда “Нафосат – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 15 нафар дизайнер-тикувчи ва стилист ўз коллекцияси билан қатнашди.

Иштирокчилар дизайнерлик фаолияти, миллий кўринишдаги либослар тайёрлашга замонавий ёндашув, соҳани ривожлантиришга оид илғор тажриба ва таклифлар, шунингдек, етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёл тимсолларида либослар эскизи намойиши ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди.

Марҳамат туманидан Моҳичеҳра Раимжонова биринчи, Асака туманидан Зулайҳо Тўхтасинова иккинчи, Андижон шаҳридан Дилноза Холматова учинчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши модельер-дизайнери”, “Энг яхши миллий йўналишдаги модельер-дизайнер”, “Энг ёш модельер-дизайнер” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Тадбир доирасида қўл меҳнати билан тайёрланган ҳунармандлик маҳсулотлари, атлас, адрас сингари миллий матолардан тикилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.

22-11-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more