Калта минор

Бугунги кунда Кўҳна Хива шаҳрини бу меъморий ёдгорлик обидасиз тасаввур этиш қийин. Калта минор шаҳар рамзий белгиси сифатида тан олинган. Унинг ўлчами ва ноёб безаклари ҳар бир шахсни ҳайратга солмасдан қўймайди. Минора пойдевори 15 метр чуқурликда, унинг диаметр асоси  14,5 метрни, баландлиги 29 метрни ташкил топади.

Минора ҳозирги пайтда кесик конус шаклида бўлиб ҳозирни ўзида ҳам ҳайбатли кўринишга эга. Динамик қисқаришига қараб хулоса қилинадиган бўлса, битганидан сўнг унинг баландлиги 100 метрга яқин бўлиб Ўрта Осиёда энг катта ва баланд минора бўлиши мумкин эди. Минорага тушган инсоляция (қуёш нурларини тушуши ва синиши)га қарайдиган бўлсак минорадаги кошинларнинг ранги ўзгармайди. Чунки қуёш нури ҳар қандай жисмни рангини ўзгартиради, яъни оқартиради ёки очиқ тусга киргизади. Бу ҳолат минорада сезилмайди. Мана қанча вақт ўтган бўлса ҳам худди янги қурилгандай сақланиб турибди. Минорада асосан геометрик нақшлар (гиреҳ) кўп қўлланилган минорага иккинчи қаватдан кўтарилиш мумкин, яъни минорага ёғоч зинапоя орқали чиқилади. Минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган ва 1855 йил Шимолий Эронга юриш пайтида хоннинг ўлдирилиши ва Абдуллахоннинг тахтга ўтириши билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган.  Лекин унинг баландлиги яна 70 метрга қад ростлаши керак эди. Баъзи бир манбаларда  110 метрга етказилиши қайд этилган. Меъмор режасига кўра, фақат кенглигини мустаҳкамлаб, баландлиги кучли торайтирилган.  Аммо бу миноранинг қурилиши охирига етказилмаган у худди баҳайбат сирли бочкага ўхшаб қолган. Шунга кўра унга “Калта минора” деб ном берилган.

 

09-11-2017

Чор Минор


Чор Минор меъморий обидаси Халфа Ниёзқул томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоотнинг қурилишига ҳомийлик қилган Халфа Ниёзқул туркман уруғидан бўлиб, Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида йирик давлат лавозимларида ишлаган.

15-11-2017
Read more

Регистон ансамбли


Регистон ансамбли — Самарқанднинг Регистон майдонида 3 Мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллакори Мадрасаси, Шердор Мадрасаси) дан иборат меъморий мажмуа.

13-11-2017
Read more

Ичан Қалъа


Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик.

10-11-2017
Read more