Дарс ва тўгаракларда Бош қонунимиз мазмун-моҳиятини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Бухоро шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ёшларга Асосий қонунимиз мазмун-моҳиятини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарс ва тўгарак машғулотларида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, моддалари шарҳи, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамиятига оид маълумотлар билан ўқувчилар мунтазам таништириб борилади. Қонунчилигимизга оид давра суҳбатлари, викториналар, танловларда уларнинг ҳуқуқий билими янада мустаҳкамланмоқда.

Ўқувчилар фаоллиги кузатилган навбатдаги «Ватанимиз тарихий меросини асраб-авайлаш – бизнинг муқаддас бурчимиз» мавзуидаги тадбир Конституциямизнинг 49-моддаси шарҳига бағишланди. Тадбир доирасида ўқувчилар Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳат қилди.

30-11-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more