Ўзбекистон ҳақида

Географик жойлашуви: Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган, майдони 449,8 минг кв км. Республика чегараси Ғарбдан Шарққа 1425 км, шимолдан жанубга қадар 930 км. Республика шимолий-шарқда Қозоғистон, Шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, Ғарбда Туркманистон, Жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир.

Координатлари: 41 0 шимолий кенгликда, 64 0 шарқий узунликда.

Республика территориясининг бешдан бир қисмини тоғ ва тоғ олди ҳудуди ташкил этади. Шарқий ҳудуди ўрта ва баланд тоғли релефдан иборат: республика ҳудуди Ғарбий Тян-Шан (Угом, Пскем, Чотқол ва Қурама тоғ тизмаси) ва Помир-Олой (Зарафшон, Туркистон, Ҳисор, Қўҳитангтоғ ва Бойсунтоғ тоғ тизмаси) тоғ тизмалари ёнбағрини ўз ичига олади. Жанубдан ғарбга томон улар қиялаб боради ва пасттекисликка қўшилиб кетади. Ушбу тоғлар орасида улкан Қашқадарё, Сурхондарё, Зарафшон ва Самарқанд воҳалари ястаниб ётади. Буларнинг энг каттаси ҳисобланган Фарғона водийси – 370 километр, кенглиги 190 километрга етади. У уч томондан баланд тоғ билан ўралган ва фақат ғарб томони текисликдир. Афғонистон билан чегара ҳудудда Амударё делтаси ёйилиб ётади.

Ўзбекистон Республикаси улкан саноат ва минерал хом ашё, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишлаш жараёнида олинадиган катта миқдордаги ярим тайёр маҳсулотлар, табиий бойлик захиралари ва ривожланган инфратузилма имкониятларига эга.

Ер ости захираларини замонавий равишда излаб топиш ишлари қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар захиралари, турли органик ёқилғи маҳсулотлари, нефт, табиий газ ва газ конденсанти, қўнғир ва ярим коксга оид кўмир, сланес ёқилғиси, уран ва кўпгина қурилиш учун зарур хом ашё турларига бой конларни ўзлаштириш билан боғлиқдир.

Ўзбекистон ҳудудида тахминан юздан ортиқ минерал хом ашёни ўз ичига олган, бинобарин булардан олтмиш тури халқ хўжалигида аллақачон фойдаланилаётган кўпгина фойдали қазилмалар комплекси аниқланган.
Ўзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузи, фосфоритлар, каолин каби фойдали қазилмалар заҳираси бўйича нафақат МДҲ давлатлари ўртасида, балки бутун дунёда етакчи ўрин эгаллаши тасдиқланган. Жумладан олтин заҳираси бўйича дунёда тўртинчи, уни қазиб олиш бўйича еттинчи, мис захираси бўйича ўнинчи-ўн биринчи ўринларни, уран заҳираси бўйича еттинчи-саккизинчи, қазиб олишда ўн биринчи-ўн иккинчи ўринларни эгаллаши қайд этилган.

Қуйида зикр этилган минерал хом ашё захиралари нафақат мавжуд тоғ-кон комплексларида келажакда қазиб олиш фаолияти муддатини узайтиради, балки уларнинг олтин, уран, мис, қўрғошин, кумуш, литий, фосфор, калий тузлари, қалай шпати, волластонит, қишлоқ хўжалиги химиявий рудалари ва бошқа бир қатор фойдали қазилмаларнинг яна қайтадан қазиб олишни ташкил қилиш ва уларнинг қувватини оширишни таъминлашга хизмат қилади.

02-10-2017

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда миллий маданиятимизнинг ўрни ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

26-12-2017
Read more

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди


Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

22-12-2017
Read more
21-12-2017
Read more