Хоразм вилояти

Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий гарбида жойлашган. Ёр майдони 6, 1 минг кв км ни ташкил этади ва Ўзбекистон ҳудудининг 1, 4 фоизини эгаллайди. Мавжуд аҳоли сони 2014 йил 1 январь холатига 1683,7 минг кишига тенг. Аҳолининг 32, 8 фоизи шаҳарда, 67, 2 фоизи қишлоқда яшайди.
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўгри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
Хоразм вилояти ер тузилиши жиҳатидан икки қисмга. Денгиз сатхидан 100-110 м баланд бўлган катта шимолий қисмга ва денгиз сатхидан 120-150 метргача баланд бўлган чекка жанубий қисмга бўлиш мумкин.

Хоразмнинг бой кўп қиррали тарихи қадим замонлардан буён хорижий ва юртдош олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади.
Вилоят ҳудудида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Айниқса, Хива шаҳридаги меъморий обидалар бугун дунё аҳлининг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ерда Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари алоҳида ажралиб туради. Хивадаги Ичанқаъла ёдгорлик мажмуи эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдонаси бўлган қадимий Хива шаҳрининг 2500 йиллиги 1997 йилда халқаро миқёсда кенг нишонланди.
Хоразм вилояти мустақил ўзбек давлатчилигини қайта тиклаш, истиқлолимизни мустаҳкамлаш, юртимиз салоҳиятини янада ошириш, миллий қадриятларимизни кўз қорачигидек асраш ва бойитиш, ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун 2003 йилда Ватанимизнинг юксак мукофоти – Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган.
Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг хулосаларига кўра, миллий давлатчилигимизнинг асослари ҳам дастлаб мана шу йерда яратилган.
Халқимиз манавиятининг ноёб ёдгорлиги бўлган «Авесто» китоби ҳам Хоразм тупроғида яратилгани бугунги кунда кўпчиликка яхши маълум. «Хоразм» сўзи ҳам илк бор ана шу ноёб китобда учрайди. Хоразм сўзи форсча «хвар» – қуёш ва «азм» – ўлка, йер, юрт сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан бўлиб, «қуёшли ўлка» деган маънони англатади. Қадимда бу заминда массагет, сак, апасак, ос, дах каби уруғ ва қабилалар яшаган.
Бу кўҳна замин дунёга алгебра, алгоритм каби фанларга асос солган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Христофор Колумбдан беш юз йил олдин Атлантика уммони ортида қуруклик, номаълум қитъа борлигини айтиб, йернинг айлана шаклдаги харитасини яратган Абу Райҳон Беруний, араб тилининг мукаммал қонун-қоидаларини ишлаб чиққан, бутун мусулмон оламида Жориллоҳ, яъни Оллоҳнинг қўшниси деган номга сазовор бўлган Маҳмуд Замаҳшарий сингари алломаларни берган. Хоразм вилояти Пахлавон Маҳмуд, Султон Увайс, Носируддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Баҳоуддин Валад ва унинг буюк ўғли Жалолиддин Румий, Абулқосим Али Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Баёний, Чокар, Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов сингари кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндаларининг ватани ҳисобланади.

01-10-2017

Фарғона вилояти


Фарғона вилояти Ўзбекистоннинг қадимги маданият ўчоқларидан бири.

30-09-2017
Read more

Андижон вилояти


Андижон вилояти шимолий-шарқдан ва Жанубдан Қиргъизистон Республикаси билан, гарбдан Фарғона вилояти ва шимолий-гарбдан Наманган вилояти билаи чегарадош.

30-09-2017
Read more

Сирдарё вилояти


Сирдарё воҳаси қадимдан муҳим географик ҳудуд бўлиб, бу ердан Сўғд, Чоч, Фарғонани боғловчи йўллар кесишмаси ўтган.

29-09-2017
Read more