Амир Темур музейи

Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди.

Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай шахслар қаторида турарди.

Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди. Унинг даврида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда Темурийлар даври ренессансига асос солинди.

Ана шу тарихий ҳақиқат мамлакатимиз президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни доимо тўлқинлантириб келарди ва шу боис янги бир ғоя намоён бўлди. Бу – буюк бобокалонимиз хотирасини ўз она тупроғида –Ўзбекистонда абадийлаштириш ғояси эди.

Шунга асосан Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланди. 1996 йилнинг 14 мартида эса Темурийлар тарихи давлат музейи биносини барпо этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда янгидан янги музейлар ташкил этилиб, бугунги маданий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди. Уларнинг ичида Темурийлар тарихи давлат музейининг ташкил этилишини жаҳоншумул воқеа деб баҳолаш мумкин.

Темурийлар тарихи давлат музейи Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳрида барпо этилди.

Музей халқимиз ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида 1996 йилнинг 18 октябрида тантанали равишда очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов унинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, жумладан шундай деди: “Бугунги зўр шодиёна билан очилаётган Темурийлар тарихи давлат музейи Соҳибқирон шахсиятига нисбатан юртимизда тарихий адолат тантана қилишининг яна бир амалий исботидир. Айтиш мумкинки, Амир Темур хиёбони гўзал бир узук бўлса, бу музей шу узукнинг ёқут кўзидир.

Музейни зиёрат қилган ҳар бир инсон менинг бу сўзларим шоирона ташбеҳ, ёки муболаға эмаслигига ишонч ҳосил қилади. Бу музейда бизнинг ўтмишимиз ҳам, бугунги кунимиз ва буюк истиқболимиз ҳам бамисоли кўзгуда акс этгандек намоён бўлади”.

Ҳақиқатдан ҳам музей билан танишган ҳар бир томошабин ўзида миллий ғурур, фаҳрланиш туйғуларини ҳис қилади.

Бинонинг ташқи кўринишига, салобатли мовий гумбазига назар ташлаган томошабин кўз ўнгида шаклан Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси намоён бўлади. Музей ўрта асрлар меъморчилиги қонун-қоидалари анъаналаридан фойдаланиб қурилсада, замонамиз руҳига мос ҳолда яратилган.

Бугунги кунда музей фондидаги ашёлар 5000 га яқиндир. Музей экспозициясидан 2000 дан ортиқ экспонат ўрин олган. Ҳозирда музей экспозициясида намойиш этилаётган ва фондларида сақланаётган экспонатлар Темурийлар тарихидан сўзловчи ноёб ёдгорликлардир.

Музей экспозициядан Амир Темурнинг шажараси, ҳокимият тепасга келиши, ҳарбий юришлари, дипломатик муносабатлари, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик, илм-фанни ривожлантириш ва машҳур темурий ҳукмдорлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар (хариталар, қурол-аслаҳалар, кумуш ва мис тангалар, миниатюралар. ноёб қўлёзмалар, кулолчилик, мисгарлик, заргарлик буюмлари, матолар ва ҳ.к.) ўрин олган. Амир Темур ва темурийлар даврида меъморчилик санъатининг юксак ривожланганлигини акс эттирувчи меъморий обидалар: Оқсарой, Аҳмад Яссавий мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Улуғбек мадрасаси, Улуғбек расадхонаси, Гўри Амир, Тожмаҳал мақбараларининг макетлари ҳам намойишга қўйилган. Шунингдек, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Амир Темурга бўлган ҳурматини ифодаловчи дил сўзлари ва “Темур тузуклари” дан келтирилган иборалар экспонатларни мазмунан бойитган.

Музей хазинасини Франциядаги Лувр музейи томонидан совға қилинган Амир Темур сиймосининг нусхалари, Эрон элчихонасидан Амир Темур ва темурийларнинг қўшни давлат ҳукмдорлари билан ёзишмалари, Ҳиндистон элчихонасидан бир нечта қўлёзма саҳифаларидан нусхалар, Покистон, Хитой элчихоналари, Малайзия, Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия ва бошқа давлатлар, шунингдек юртдошларимизнинг совғалари янада бойитган. “Совғалар” кўргазмаси билан танишган томошабин бунга гувоҳ бўлади.

Музейга хорижий давлатларнинг арбоблари, расмий делегациялар ҳам ташриф буюрмоқда. Улар Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи билан танишиб, жуда катта таассурот олмоқдалар. Шу давр мобайнида музейга жаҳоннинг турли давлатларидан 800 яқин расмий меҳмонлар ташриф буюрдилар ва Темурийлар даври тарихи билан танишиб, «Музейнинг фахрий меҳмонлар китоби»га ўзларининг таассуротларини, самимий дил сўзларини ёзиб қолдирганлар. Улар асосида музейда «Дастхатлар» кўргазмаси яратилди.

Музей ташкил этилганига 19 йил тўлаётган бўлса, шу давр мобайнида у халқимизнинг севимли зиёратгоҳига айланди. Ўтган давр мобайнида музейга ташриф буюрувчилар сони 2 млн. дан ортди.

Ёш авлодни тарихимизга, буюк шахсларга, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялашда музейда олиб борилатаётган ишларнинг ҳам муҳим аҳамияти бор. Музей мактаб, лицей, коллежлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Ҳозирги кунда, музейда асосий экспозиция билан бир қаторда “Дастхатлар”, “Амир Темур ҳаётидан лавҳалар”, “Шоҳрухия – темурийлар бунёдкорлиги ёдгорлиги”, “Самарқанд 2750 ёшда”, ”Совғалар“, “Темурийлар меъморий обидалари” каби кўргазмалар намойиш этилмоқда.

Музей ўз экспонатлари билан халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, ўзбек халқининг бой моддий ва маънавий меросини жаҳонга тарғиб қилиб келмоқда, хусусан, Францияда ўтказилган “Темурийлар ренессанси”, Германиянинг Ганновер шаҳрида ўтказилган «Экспо – 2000», Австралиянинг Сидней шаҳридаги Паурхаус музейида ўтказилган «Ёрқин гуллар: Марказий Осиё газламалари ва керамикаси» халқаро кўргазмаларда музейнинг ноёб экспонатлари намойиш этилди. Музейда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Ноёб қўлёзмалар», Эрон элчихонаси билан ҳамкорликда “Амир Темур ва Темурийлар даври миниатюралари”, Ўмон Султонлигининг Ҳужжат ва архивлар Миллий бошқармаси билан ҳамкорликда “Узоқ ва яқин Ўмон” кўргазмалари ташкил этилди.

Музейда тўпланган ашёлар, олиб борилаётган тадқиқотлар асосида ўзбек халқининг давлатчилиги тарихи, бой моддий ва маънавий мероси кенг жамоатчиликка намойиш қилинмоқда.

Ушбу бино нафақат музей сифатида, балки Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи илмий марказ сифатида халқимизнинг давлатчилик тарихини ёритиб берувчи, аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий меросини ўзида мужассамловчи ва илмий тадқиқ этиб келажак авлодга етказувчи ягона объект ҳам ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўз тарихи ҳақида билимини чуқурлаштириш, айниқса ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида, мазкур давр тарихига давлат кўламида алоҳида эътибор қаратилди ва ушбу тарихни ҳар томонлама илмий ва амалий йўналишларда изчил ўрганиб бориш ҳамда тарғиб қилиш кун тартибидаги долзарб вазифалар қаторига қўйилди. Ана шу талаб ва долзарбликдан келиб чиқиб, ўтган даврда Темурийлар тарихи давлат музейида иккита фундаментал тадқиқот – “Темурийлар даври ренессанси” (2002 – 2006), “Темурийлар даври ёзма ёдгорликларининг Ўзбекистонда ва хорижда ўрганилиши” номли тадқиқотлар муваффақият билан ишланди. Шунингдек, “Ўзбекистон тарихига оид маданий-маънавий мероснинг хорижга тарқалиши ва уларнинг ватанимиз тарихида тутган ўрни” мавзуидаги ёш олимлар фундаментал, “Шоҳрухия қалъа шаҳри – Амир Темур ва Темурийлар даврининг ноёб ёдгорлиги” мавзуида амалий, ”Тошкент – ислом маданияти пойтахти”, “Ўзбекистон тарихи (хрестоматия). 3-жилд” мавзуида инновацион, Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фондининг “Чет элларда сақланаётган темурийлар даври ашёлари каталоги”, “Ўрта Осиёда китобат санъати тарихидан (темурийлар даврида яратилган асарларнинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари)”, “XIX аср охири – XX аср бошларида тошбосмада нашр этилган дарсликлар”, “Виртуал кўргазмалар ва уларнинг илмий-амалий асослари (Темурийлар тарихи давлат музейи кўргазмалари асосида)”, “Амир Темур ва Темурийлар давридаги ҳарбий санъат” мавзуидаги лойиҳалар якунланди.

Ҳозирги кунда музейда “Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти” мавзуидаги фундаментал лойиҳа устида ишланмоқда. Янги фундаментал тадқиқот музей амалга оширилган лойиҳаларнинг узвий давоми саналади. Унда ушбу соҳада эришилган натижаларнинг Ўзбекистон учун ҳамда умумбашарий миқёсда илмий ва тарғибий аҳамиятини кўрсатиш асосий мақсад қилиб белгиланган. Тадқиқотда мавзуни Ўзбекистонда ва хорижда амалга оширилган нашрлар, тарихий ёдгорликлар мисолида ўрганиш режалаштирилган. Унда мустақиллик йилларида Темурийлар даври илм-фан ва маданиятининг умумбашарий аҳамиятини Ўзбекистонда ҳамда жаҳонда ўрганиш ва тарғиб қилиш, лойиҳа мавзуси бўйича хорижий нашрлар тадқиқи ва таҳлили, Темурийлар даври маданий ёдгорликларининг жаҳон миқёсида тарқалиши ҳамда умумжаҳон маданиятида тутган мавқеи, Темурийлар даври илм-фан ва маданиятининг интернет сайтларида ёритилишидан иборат долзарб йўналишлар тадқиқ этилади.

Музей жамоаси келгусида музейни Республикада Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганувчи ва тарғиб қилувчи асосий маънавий-маърифий, илмий марказга айлантириш, экспозициясини темурийлар даври тарихига оид ёдгорликлар билан бойитиш, чет эл музейлари билан алоқаларни янада янги поғоналарга кўтариш, ўзаро кўргазмалар ташкил этиш кабиларни ўз олдига мақсад қилган.

Бугунги кунда Темурийлар тарихи давлат музейи мустақиллигимиз бунёдкорлигининг ёрқин ифодаси эканлигини исботлайди.

22-10-2017

Сиёб бозори,Самарқанд

Сиёб бозори жуда қулай жойлашган бўлиб, ундан бор-йўғи бир неча чақирим нарида катта Биби хонум масжиди қад ростлаган.

01-11-2017
Read more

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат Музейи

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи — республикадаги йирик музейлардан

28-10-2017
Read more

Фарғона шаҳар Санъат саройи

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги арафасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Фарғона вилоят марказида Театр-консерт саройи бунёд этилди.

21-10-2017
Read more