Сирдарё вилояти

Сирдарё воҳаси қадимдан муҳим географик ҳудуд бўлиб, бу ердан Сўғд, Чоч, Фарғонани боғловчи йўллар кесишмаси ўтган.

Вилоят ҳудудидаги энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари суғориш учун қулай бўлган дарё ва сой бўйларида пайдо бўлган. Дастлабки аҳоли вилоят ҳудудидаги Хўжамушкенцой, Шўрбулоқсой, Мўғолсой, Тоғобсой, Сармичсой, Сирдарё бўйларида истиқомат қилган. Археологик тадқиқотлар дастлабки деҳқончилик манзилгоҳлари Хўжамушкенцой ва Шўрбулоқсой бўйларида бундан 3000 йил олдин пайдо бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Бу табиий, чунки юқоридаги сойлар серсув, уларнинг атрофидаги ерлар унумдор бўлган.

Сирдарё вилояти ҳудудида араб географлари томонидан еслатиб ўтилган иккита манзилгоҳ бор. Бу Сабат ва Ховосдир. Ховос шу номдаги рустакнинг маркази бўлган. Ёзма манбаларда у ҳақида маълумотлар деярли учрамайди. Араб географлари еса уни фақат карвон йўллари чорраҳасидаги манзилгоҳ сифатида тилга олишади. Ибн Хавқал Ховос йўли ҳақида: “Агарда ким Зоминдан Хўжандга Ховос йўлидан бормоқчи бўлса, унинг йўлида Куркат учрайди”,- деган маълумот қолдирган. В.В.Бартолд еса Чирчиқ водийсига иккита йўл олиб борганлиги, бири Ховосдан, иккинчиси Жиззахдан, деб ёзади. Ховоснинг Уструшона шаҳарлари қатори тилга олинмаганлиги, ўша даврда у қишлоқ бўлганлигидан далолат беради.

29-09-2017

Хоразм вилояти


Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий гарбида жойлашган.

01-10-2017
Read more

Фарғона вилояти


Фарғона вилояти Ўзбекистоннинг қадимги маданият ўчоқларидан бири.

30-09-2017
Read more

Андижон вилояти


Андижон вилояти шимолий-шарқдан ва Жанубдан Қиргъизистон Республикаси билан, гарбдан Фарғона вилояти ва шимолий-гарбдан Наманган вилояти билаи чегарадош.

30-09-2017
Read more