Заргарлик санъати

Ўзбек халқ амалий санъатининг турлари ичида зеб-зийнат санъати бўлмиш заргарлик алоҳида ўрин эгаллайди.

Мусулмонларда феруза, марварид, зумрад ва бошқа тошли заргарлик буюмлари ниҳоятда қадрланган. Чунки улар инсон учун фақат безак буюмлари бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун, инсон руҳияти учун ижобий таъсир этган. Масалан, марварид инсон организмини мустаҳкамлайди, юракдаги тушкунлик ва изтиробни ҳайдайди, кўз қобилиятини оширади, жинлардан сақлайди, оғизда қўланса ҳидларни йўқотади, ошқозондаги ва жигардаги тошларни майдалайди, шамоллаш, бавосил ва бошқаларни тузатади.

Феруза эса уни қудратли тумор сифатида тақилган, ошқозон ҳамда кўз касаллигига шифобахш таъсир этган, илон чаққанда энг яхши даво ҳисобланган. Шунинг учун қадимда келинлар кийимига феруза тақишган. Садаф Шарқда ҳам, Европада ҳам юқори баҳоланган. Ундан тўғнағич, балдоқ, маржонлар илма тугмалар ясалган. Уни  қадимда ошиқлар маҳбубасига совға қилган. У таққан кишини ажин ҳамда сепкиллардан асраган, зеҳнни равшан қилган, кишини бардам, рухиятини кўтарган.

Ўзбек заргарлиги жуда қадимий тарихга эга. Унга ибтидоий жамоа тузими даврида асос солинган. Археологик топилмалардан маълумки, заргарлик санъати жуда қадимий санъат бўлган. Эрамизгача бўлган I асрдан бошлаб эрамизнинг VIII асригача Айритом, Афросиёб, Далварзинтепа, Холгаён, Болаликтепада чиройлик хайкаллар, девор безаклари орқали заргарлик санъати ривожланганлигини кўриш мумкин.

Тош асрининг сўнги даври неолитдаёқ (эрамизга IV-III минг йилликнинг охирида) шилдироқ, мунчоқлар, ҳар хил тошлар, чиғаноқ ҳамда суяклардан ясалган безаклар топилган. Бу эса заргарликни ривожланганлигидан далолат беради.

XIX-XX аср бошларида Ўрта Осиё хонликлари ўртасида бадиий ҳунармандчилик ривожланди, шулар қатори заргарлик ҳам тез суръатлар билан ривожланди. Кўпгина шаҳарларда масалан, Хива, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши, Шахрисабз, Тошкент, Андижон, Урганч, Нурота, Китоб, Чуст, Асака, /иждивон, Марғилон ва бошқа жойларда уста заргарлар бўлиб, улар махсус маҳалла-маҳалла бўлиб яшаганлар. Шунинг учун заргар (заргарон) маҳалла деб юритилган. Хивада 1860-йилда 12 та ва XX асрнинг бошларида Бухорода 400 тагача, Тошкентда эса 100 дан ортиқ, Самарқандда 1893 йили 20 дан ортиқ заргарлар дўкони бўлган. Ўҳа вақтда катта шухрат қозонган заргар усталардан Қўқонда уста Маҳмуд, уста Омон хожи, М.Раҳимов, Ҳ.Нажмиддинов, Наманганда уста Ниёз Оҳун, Андижонда уста Ойберган, Х.Отабоев, Тошкентда С.Бобожонов, Охун Бобожонов, уста Самиғиддин, А.Шоисломов, уста Мирҳалил, Урганчда М.Абдуллаев, Самарқандда Ҳ.Йўлдашев, И.Комилбоев, В.Ҳафизов ва бошқалар бор эди.

Ҳозир республикасизнинг Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва бошқа шаҳарларда заргар усталаримиз бугунги кунда янги материаллар ва шаклларни ишлатиш билан бирга, заргарларнинг энг яхши қадимий анъаналари ва бой тажрибаларидан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Улар ҳозирги авлод дидига мос нафис заргарлик буюмларини кўплаб ишлаб чиқариб, ҳаридорларни янада хушнуд этмоқдалар.

 

19-12-2017