Дўппидўзлик

Дўппидўзлик — ўзбек бадиий ҳунармандлигининг кенг тарқалган соҳаси. Дўппи бахмал, сидирға шойи, сатиндан бичилиб, ип, ипак, зар иплар билан кашта тикилади. Кашта тикиб безатилган бўлаклар (тепа, кизак) га астар ёпиштирилиб майда нозик чокда қавилади, қавиқлар орасига пахта ёки қоғоздан пилта урилади. Сўнг тайёр бўлаклар бир-бирига уланади, кизак атрофи жияк (тасма) билан ҳошияланади. Елимланган дўппилар тахтакачга қўйилади. Тайёр бўлган дўппи бичимига қараб мурабба, конуссимон (думалоқ) шаклга эга бўлади. Дўппидўзлик билан асосан аёллар, қис-ан эркаклар ҳам шуғулланади.

Дўппилар тайёрланган жойи (Чуст, Марғилон, Тошкент, Шаҳрисабз ва б.), мўлжалланган кишиларнинг ёши ва жинси (эркак, аёл, болалар), шакли (ўткир учли, коннуссимон, ярим дойра, чуқур тубли, думалоқ, каржли ва б.)га кўра хилма-хил ва ранг-барангдир. Дастлабки дўппилар шакли ўткир учли қилиб салла билан кийишга мўлжаллаб кизаги кенг жиякли қилиб тайёрланган. ХХ асрнинг 20-йилларидан дўппи шакли ўзгарди: тепаси думалоқ ёки мурабба шаклга эга бўлди, кизакдаги жияги ингичкалашди.

Ўзбекистонда Марғилон, Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз дўппилари машҳур.

02-12-2017